670 ўзбекистонлик Макка ва Мадинага зиёратга йўл олади

Дата: 20:33, 25-06-2014.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кичик ҳаж - умра зиёратига тайёргарлик кетмоқда. Бу йили ушбу зиёратга 670 ўзбекистонлик боради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Умра-2014” зиёрати 7 июлдан 29 июлгача давом этади. Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадинада тўрт кун бўлиб, “Ажниха ат-Таййиба” меҳмонхонасида яшайдилар. Бу ерда улар Муҳаммад пайғамбар масжиди ва бошқа диний ва тарихий қадамжойларни зиёрат қиладилар. Шундан кейин зиёратчилар Маккага ўтадилар ва бу ерда зиёрат амалларини бажарадилар”, - деб хабар беришди мамлакат ҳукумати қошидаги Дин ишлари қўмитаси матбуот хизматидан.
Маккадаги “Намаа ал-Мавадда” меҳмонхонаси Макка масжидидан 1,5 минг метр масофада жойлашган. Бу ерда зиёратчилар 6 кун бўладилар. Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун тўрт хизматчи, 27 шифокор ва тўрт ошпаздан иборат махсус ишчи гуруҳ ҳам жўнатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: