7 март Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинди

Дата: 12:50, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинган”, - дейилади давлат раҳбари қарорида.

Қарорга мувофиқ, 2016 йил 5 март шанба куни иш куни деб эълон қилинди, дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: