7 ноябрда Ўзбекистонда илк марта Нақшбандия туристик фестивали бошланади

Дата: 09:51, 07-11-2018.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – 7-12 ноябрда Ўзбекистонда илк марта Нақшбандия туристик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Республика ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, фестиваль Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ўтказилмоқда. Унинг ташкилотчиси малазиянинг World Sufi Center Бутунжаҳон сўфийлар марказидир.

“Кўлами ва шакли жиҳатидан тенгсиз бўлган ушбу фестивални ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ўзбекистонлик мутафаккирларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини эътироф этиш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш ва Ўзбекистондаги бошқа “Зиёрат туризм” обектлари билан таншишдан иборат”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин қайд этилишича, Бутунжаҳон суфийлари маркази тадбир тўғрисида тарқатма рисолалар ва тадбирнинг реклама ролигини тайёрлади, шунингдек, ўзбек сайёҳлик компанияси билан биргаликда Малайзия ва бошқа давлатларнинг сайёҳлик бозорида сотиш учун туристик пакетларни ишлаб чиқди.

Қайд этилишича, тадбирда бутун дунёдан, хусусан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа давлатлардан Нақшбандия суфийлик тариқатининг 150дан зиёд намоёндалари, шу жумладан, 10дан ортиқ машҳур уламоларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: https://uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: