73,7% ўзбекистонликлар бюджет ташкилотлари учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари назорат қилинишини маъқулладилар – Молия вазирлиги
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – 73,7% ўзбекистонликлар бюджет ташкилотлари учун харидларнинг энг юқори баҳосини белгилаб қўйиш йўли билан озиқ-овқат нархларини тартибга солиш амалиётига ижобий баҳо бердилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Молия вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.
“Жорий йилнинг 23 апрелидан 1 май кунига қадар ижтимоий тармоқларда Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича сўров ўтказилди. Сўров Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг www.facebook.com ижтимоий тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий саҳифасида, ҳамда Телеграм мессенджерининг @минфинузб каналида жойлаштирилди”, - дейилади муассаса хабарида.
Хусусан, сўровда жами 2346 респондент қатнашди.
Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 73,7% бюджет ташкилотлари учун харидларнинг энг юқори баҳосини белгилаб қўйиш йўли билан озиқ-овқат нархларини тартибга солиш амалиётига ижобий баҳо беришди.
Ўз навбатида, 54,5% респондентлар 2018 йилда бюджет ташкилотларининг олинган товар (иш, хизматлар) учун етказиб берувчиларга ўз вақтида тўловларнинг амалга оширилиши ва бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши юзасидан ижобий силжишлар кузатилаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Ва, ниҳоят, сўров қатнашчиларининг 64% мутахассисларнинг кўрсатаётган хизматлар қисман қониқтиришини таъкидладилар.
Сурат манбаи: https://ok.ru/inform.centr/topic/65493580275790