8 июн куни Тошкентда электрон мусиқа фестивали бошланади
Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – 8 июн куни Тошкентда "Восход" электрон мусиқа фестивали бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"8-9 июн кунлари Тошкентда икки кунлик" Восход” электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади. Унда Италия, Франция, Украина, Грузия ва Россиядан продюсер ва ди-джейлар, шунингдек, локал электрон саҳнада вакиллар иштирок этадилар", - дейилади Давлат туризм қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатдаги кўнгилочар ёшлар туризмини ривожланиш соҳасидаги салоҳиятини ва унинг замонавий маданият йўналишларига тайёрлиги намойиш этишдан иборатдир.
"Восход" дунёнинг турли мамлакатларидан келган сайёҳлар ва электрон мусиқа ихлосмандлари учун очиқ бўлган Осиё – Ўзбекистон марказий давлатида мусиқа фестивалларини мунтазам ўтказишга асос бўла”, - дейилади хабарда.
Фестивал 8 июн куни соат 11.00 да Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғда (собиқ Тельман боғи) бошланади ва 9 июнда соат 17.00 дан 23.00 гача якунланади. Маҳаллий ва таклиф этилган меҳмон мусиқачилар deep house, electronica, techno, melodic house, melodic techno, acid, downtempo ва бошқа жанрдаги мусиқаларни ижро этишади.
Шунингдек, фестивал доирасида рассомларнинг ишлари ва стритарт усталарининг асарлари намойиш этилади. Улар учун «Made in Uzbekistan» ва «UzbekiSTAN you don’t expect». павильонлари тайёрланади. Истаганлар кўргазмада ўз асарларини тақдим этиши мумкин.
Тадбирга кириш бепул. 14 ёшга етмаганлар фақат ота-оналари билан бирга фестивалга қатнашишлари мумкин.
Сурат манбаи: oasis-1.kz