8 ой якунлари бўйича ўзбек-поляк товар айланмаси деярли чоракка пасайди

Дата: 10:24, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 8 ойи якунлари бўйича ўзбек-поляк товар айланмаси $86 млнни ташкил қилиб, ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда 23% пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида пойтахтдаги брифингда Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонасининг савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлими маслаҳатчиси Яцек Михальски маълум қилди.

“Ўзбекистонга поляк экспортида кимё ва нефткимё саноати маҳсулотлари етакчилик қилиб, 22% ташкил қилади, умумий ҳажмнинг яна 20% йирик қорамоллар, 8% техника ташкил қилади”, – деб таъкидлади у.

Ўзбекистон Польшага асосан пахта (45%), кимё маҳсулотлари (22% ошиқ), минерал маҳсулотлар (15%) етказиб беради.

Унинг сўзларига пасайишнинг асосий сабаблари орасида глобал иқтисодиётдаги таназзул жараёнлари, шунингдек, Россия томонидан жорий этилган санкциялар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: