8 ойлик якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ялпи капитали деярли 10% ўсди

Дата: 09:43, 07-09-2015.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 сентябрига келиб “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг умумий капитали 794,1 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66,5 млрд сўм ёки 9% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги вақтда банк устав капитали 634,9 млрд сўмни, активлари ҳажми 8,21 трлн сўмга етди. “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кредит қўйилмалари ҳажми ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Уларнинг деярли бари иқтисодиётнинг реал тармоғига йўналтирилган. Жорий йилнинг 8 ойида банк кредит қўйилмалари 6,56 трлн сўмни ташкил қилди ва йил бошидагига нисбатан 414,9 млрд сўм ёки 6% ўсди”, – деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республиканинг энг йирик молия-кредит муассасаларидан биридир. Банкнинг корпоратив ва хусусий мижозлари сони миллиондан ошиқ. Муассаса ўз мижозларига 50 ошиқ турдаги анъанавий банк хизматлари кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: