80 ўзбекистонлик тожик турмаларидан озодликка чиқиши кутилмоқда

Дата: 14:51, 04-11-2014.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 80 ўзбекистонлик тожик турмаларидан озодликка чиқиши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Октябр охирида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламент томонидан маъқулланган “Амнистия тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Яқинда REGNUM агентлиги аёллар орасидан биринчи амнистияга тушганлар озодликка чиққани ҳақида хабар қилди.

Тожикистон Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни бажариш Бош бошқармаси маълумотларига кўра, тожик турмаларида жазо мудддатини ўтаётган барча 340 хорижлик озод қилинади. Улар орасида 155 Афғонистон, 80 Ўзбекистон, 39 Россия, 31 Қирғизистон фуқаролари, шунингдек, Нигерия, Туркия, Ироқ, Эрон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари бор.

Хорижликлар асосан гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ жиноятлар учун жазоланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: