800 атрофида “ўзига хос” болалар Ўзбекистон мактаб ва боғчаларида таълим олдилар

Дата: 17:57, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон 800 атрофида алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган болаларнинг умумтаълим мактабларида ва мактабгача тарбия муассасаларида таълим олишининг биринчи йилига якун ясамоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар ўқишга 2015 йил сентябрда Тошкент, Самарқанд, Наманган, Урганч ва Термиздаги 30 таълим муассасаларига қабул қилинган эдилар. Инклюзив таълим йўналишидаги ушбу янги қадам мамлакатда Европа Иттифоқи иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Республика болаларни ижтимоий мослаштириш маркази, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, олий ва ўрта махсус таълим ва молия вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: