84% немис ишбилармонлари Ўзбекистондаги бизнес иқлимни ижобий баҳолади

Дата: 17:14, 01-06-2018.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 84% немис ишбилармонлари Ўзбекистондаги бизнес иқлимни ижобий баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистондаги немис компаниялари вакиллари ўртасида ўтказилган сўров шундай натижалар берди. Сўров Герман иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Герман иқтисодиётининг Марказий Осиёдадаги ваколатхонаси томонидан ўтказилди.

Шундай қилиб, сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 84% мамлакатдаги бизнес муҳитнинг янада ривожини ижобий баҳоламоқдалар, яна 66% сўралганлар 2017 йилнинг бошидан буён ишбилармонлик фаоллигининг анча ўсгани ва иқтисодий муҳитнинг яхшиланганини қайд этдилар. Респондентларнинг яна 66% 2017 йилда Ўзбекистонда ўз бизнесни ривожланиш ҳолатини “яхши” ёки “жуда яхши” дея баҳолади.

Сўров натижаларига кўра, немис вакиллари Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитига Хитой тадбиркорларининг салоҳиятли таъсирини қайд этгани аниқланди.

2017 йилда немис компаниялари йиллик айланмаси 35%га ошди. Ўз навбатида, 57% корхоналар айланмаси ўзгаргани йўқ, яна 8%да айланманинг пасайиши кузатилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 132 ўзбек-немис корхоналари фаолият юритади, улардан 27 корхона 100% хорижий сармояга очилган.

Сурат манбаи: https://twitter.com/ramoise55

Янгилик билан ўртоқлашиш: