9 апрелда Ўзбекистонда Амир Темурнинг таваллуди нишонланади

Дата: 11:15, 08-04-2015.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – 9 апрелда Ўзбекистонда Амир Темурнинг таваллуди нишонланади. Ушбу санада таниқли тарихий шахснинг 679 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улардан бири анъанавий равишда Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этилди. Учрашув Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйишдан бошланди.

Вазирликдан хабар қилишларича, учрашув доирасида бугунда республикада тарихни ўрганиш, улуғ аждодлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга катта эътибор берилаётганлиги қайд қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Амир Темур Халқаро ҳайрия жағармаси ташкил қилиниб, Темурийлар тарихи давлат музейи очилди, Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон тамаддунидаги роли чуқур ўрганилмоқда.

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг университетлари ушбу тарихий шахснинг маънавий меъроси, жумладан, “Темур тузуклари” асарини ўрганмоқда.

Саркарда таваллудига атаб музейда “Шоҳруҳия – темурийлар даври яратувчилик фаолияти ёдгорлиги” экспозиция ташкил этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: