9 май олдидан Ўзбекистон ўқув муассасаларида тинчлик дарслари ўтказилади

Дата: 15:46, 17-04-2015.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Ўзбекистоннинг барча ўқув муассасаларида тинчлик дарслари ўтказилади, деб хабар қилишди РИА Новостига жума куни республика Халқ таълими вазирлигида.

“Дасрлар доирасида Ўзбекистонинг бу йил 70 йиллиги нишонланаётган фашизм устидан Ғалабага қўшган ҳиссаси, ватандошларимизнинг мардлик ва жасорати, фронт ортида меҳнат қилганларнинг матонати, эвакуация қилинганларга халқимизнинг бағрикенглиги ҳақида ҳикоя қилиб берилади”, - деб аниқлаштирди агентлик суҳбатдоши.

Дастур Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таъим вазирлиги томонидан биргаликда ишлаб чиқилган.

Ўқув муассасаларида уруш ва меҳнат фронти ветеранлари билан учрашувлар ўтказилади, Қуролли кучлар давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларига экскурсиялар уюштирилади ва бу ерларда очиқ дарслар ўтказилади.

“Нуроний” ижтимоий жамғармасининг маълумотларига кўра, Улуғ Ватан урушида 1,4 млн Ўзбекистон аҳолиси иштирок этган. Улардан 400 мингдан ошиғи урушда қурбон бўлган, 130 минги бедарак йўқолган. Ҳозирда республикада 3 мингдан ошиқ уруш қатнашчиси ва 70 мингдан зиёд меҳнат фронти ветерани истиқомат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: