9 майга тайёргарлик: Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан нимани ташкил этишни буюрди
Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ишчи гуруҳи (бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ишчи гуруҳга топширилди – ЎзТАГ) Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси ва ногиронларига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тиббий билимларга эга ходимларни (шартнома асосида) бириктирган ҳолда доимий равишда патронаж хизматини ташкил қилсин”, - дейилади давлат раҳбари қарорида.
Шунингдек, Ўзбекистондан Иккинчи жаҳон урушига кетган ва ғалабага эришиш учун бебаҳо ҳиссасини қўшган ва уруш қаҳрамони бўлган фахрийлар номларини абадийлаштириш мақсадида ўзлари туғилиб ўсган кўчаларга уларнинг номларини бериш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.
Ҳужжатга асосан ишчи гуруҳ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторияларга бепул юборилишини ташкил этсин, шунингдек, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уй-жойларини таъмирлаш тадбирларини ўтказишни ташкил этиш топширилди.
Бундан ташқари, Қорақолпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида белгиланган жойларда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техникалар намойишини ташкил этиш. Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши архиви фотосуратлар ва тарихий ҳужжатлар кўргазмаси ташкил этишдир.
“Ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилишини, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини таъминласин”, - дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, байрамга тайёргарлик кўриш жараёнида аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш бўйича маданий-маърифий ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари меҳнат фронти томонидан кўрсатилган жасорат ва қаҳрамонликнинг аҳамияти ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонга имзо чеккан эди. Унга кўра, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7,5 млн сўмдан маблағ тўланади.
Сурат манбаи: fergananews.com


