9 мингдан ортиқ ўзбекистонлик олти ой ичида Россия фуқаролигини олди

Дата: 13:46, 24-07-2019.

Тошкент. 24 июль. ЎзТАГ - 9 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси олти ой ичида Россия фуқаролигини олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) маълумотларига кўра, 2019 йилнинг январь-июнь ойларида 9320 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди.

Бундан ташқари, олти ой ичида 23559 қозоғистонлик, 19756 тожикистонлик, 4499 қирғизистонлик ва 561 туркман фуқаролари Россия фуқаролигига ўзгартиришга қарор қилишди.

Жорий йилнинг биринчи ярмидаёқ Россия фуқаролигига 136857 чет эллик қабул қилинди.

ИИВ маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон фуқароларининг 21067 нафари Россия фуқаролигини олган.

Сурат манбаи: muhojir.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: