9 мингдан зиёд ёш тошкентликлар энг яхши ғоялар танловида иштирок этиш учун ариза бердилар

Дата: 17:08, 02-07-2014.

Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 9 мингдан зиёд ёш тошкентликлар иқтидорли ёшларнинг “Юрт келажаги-2014” – энг яхши ғоялар танловида иштирок этиш учун ариза бердилар. Конкурс болаларнинг фан, санъат ва замонавий технологиялар соҳаларидаги иқтидорини очишга кўмаклашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатидан хабар қилишларича, жами мамлакат бўйича олинган аризалар сони 54,84 мингни ташкил қилди. Танлов ташкилотчилари орасида Олий ва ўрта махсус таълим ва Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳам бор.
Танловнинг Тошкент шаҳар босқичи Архитектура қурилиш институти, Ахборот технологиялари университети, Молия институти, Абу Райҳон Беруний номидаги техника университети ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетларида бўлиб ўтди.
Шунингдек, Болалар ижодиёти саройида 100 зиёд иқтидорли ёшлар “Архитектура ва кийим дизайни”, “Анъанавий ва амалий санъат” йўналишларида беллашдилар.
Эндиликда ҳудудий босқичлар ғолиблари финалда учрашадилар. Энг қизиқарли лойиҳалар амалиётга жорий этилади, лауреатларга халқаро фестиввал ва дастурларда иштирок этиш, патентлар олиш, кўргазмалар ташкил этишда кўмак берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: