9 ой ичида Ўзбекистонда хориж капитали иштирокида 325 корхона ташкил этилди

Дата: 12:07, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январь-сентябрида Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 325 корхона ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.

“Хориж капитали иштирокида ташкил қилинган корхоналарнинг кўпчилиги Тошкент шаҳри (222), Тошкент (31), Фарғона (17), Самарқанд (13), Жиззах (12), Навоий (7), Сурхандарё ва Сирдарё (5) вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда. Инвесторларга келадиган бўлсак, корхоналарнинг 85таси Хитой, 53таси Россия, 28таси Буюк Британия, 22таси Туркия, 27таси Жанубий Корея, 12таси Ҳиндистон ва 11таси Қозоғистон сармоядорлари томонидан ташкил этилган”, – деб қайд этилади қўмита хабарида.

Рўйхатга олинган корхоналарнинг асосий қисми – 171таси саноат тармоғида ташкил қилинган. Шунингдек, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 72, қишлоқ хўжалигида 13, қурилишда 10, транспорт ва алоқа сохасида 8, бошқа ишлиб чиқариш соҳаларида 32, соғлиқни сақлаш, физкультура ва спорт соҳаларида 16 корхона фаолият юритади.

Жами, мамлакатдаги хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар сони 4,9 мингдан ошиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: