9 ой якунлари бўйича “Асака” банкининг ялпи активлари 6,6 трлн сўмдан ошди

Дата: 13:09, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича “Асака” банкининг ялпи активлари 1,13 трлн сўмга кўпайиб, 6,65 трлн сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар банк бошқарувининг кенгайтирилган йиғилишида очиқланди.

“Банкнинг ялпи капитали ҳажми 135,1 млрд сўмга кўпайиб, 871,2 млрд сўмга етди. Кредит киритмалари ва лизинг ҳажми 3 трлн сўмдан ошди. Кредит портфелининг асосий қисмини узоқ муддатли кредитлар ташкил этади”, – деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

Йил бошидан бери банк 27,2 млрд сўмлик лизинг лойиҳаларини молиялаштирди. Ялпи лизинг портфели миқдори эса 135,8 млрд сўмни ташкил қилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини кредитлаш учун 967,8 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида жами 409,7 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Аҳоли омонатлари қолдиғи ўтган йилга солиштирганда 571,0 млрд сўмни ташкил этиб, 107,0 млрд. сўмга кўпайди. Банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 199,7 минг донага кўпайди ва 1577,7 минг донага етди.

Бундан ташқари, банк паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини молиявий согломлаштириш ва қайта тиклаш, уларни стратегик инвесторларга сотиш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Уларни ривожлантиришга 61,7 млрд сўм миқдорида инвестиция киритилди. Натижада фаолияти тикланган банкрот корхоналарда 439,9 млрд сўм миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, экспорт ҳажми $58,4 млнни ташкил этди. Жумладан, 4109 янги иш ўринлари яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: