9 ой якунлари бўйича Ўзбекистон Польшага экспорт ҳажмини деярли 20% оширди

Дата: 13:49, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон Польшага $23,2 млндан ошиқ маҳсулот экспорт қилди, бу ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда деярли 20% кўпдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган муддат давомида ўзбек экспортида диверсификация жараёнлари давом этди ва Польша бозорига етказиб берилаётган товарлар гуруҳи янада кўпайди. 2013 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ўзбек экспорти 11 товар гуруҳларидан ташкил топган бўлса, жорий йилда улар сони 13тага етди. Рангли металлар, ўсимлик маҳсулотлари, пахта калаваси, текстиль ва кимё саноати маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмлари тез ўсди”, – деб таъкидлашди Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси Савдо ва инвестицияларга кўмаклашиши бўлими матбуот хизматида.

Айни пайтда Ўзбекистонга Польша экспорти $104,3 млнни ташкил қилиб, ўтган йилгидан 6% пасайди. Жорий йилнинг 9 ойида ўзбек-польяк товар айланмаси $127,5 млнни ташкил этди. Бу ўтган йилгидан бир оз кам.

Янгилик билан ўртоқлашиш: