9 ой якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,8% ўсди

Дата: 16:35, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октября. ЎзТАГ – 9 ой якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,8% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда.  

“...Жорий йил 9 ойи якунлари бўйича мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 фоизни, саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: