9 ой якунлари бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнесни кредитлашни 1,3 бараварга кўпайтирди

Дата: 14:20, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойи давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига жами 679 млрд сўмлик кредитлар ажратди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга ошиқдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Асосий кредитлаш йўналишлари орасида хизматлар ва сервис, аёл тадбиркорларни қувватлаш ва микрокредитлаш кабилар бор. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларига берилган микрокредитлар ҳажми 67,4 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 32% ортди” – деб таъкидлашди банкда.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги лойиҳаларга 61 млрд сўмлик, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 44 млрд сўмлик, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 11,5 млрд сўмлик кредитлар ажратилди.

$1= 2635,08 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: