9 ойда “Dori-Darmon” АК ҚВП қошида 43 филиал очди

Дата: 13:16, 21-11-2014.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида “Dori-Darmon” акционерлик компанияси тизимида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги қишлоқ врачлик пуктлари (ҚВП) қошида 43 филиал очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ўзбек фармацевтик компанияси раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Компания маълумотларига кўра, жами тармоқда 235 аптека, 1,122 минг аптека филиаллари бўлиб, уларнинг 719 қишлоқ жойларидадир. Шунингдек, компанияга 14  кўчма аптека ва 50 кўчма аптека филиаллари тегишли.

Эслатиб ўтамизки, “Dori-Darmon” АК Ўзбекистондаги асосий дори-дармон етказиб берувчидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: