9 ойда “Кафолат” мулк суғуртаси бўйича 35 минг шартнома тузди

Дата: 16:08, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида “Кафолат” Давлат-акционерлик суғурта компанияси (ДАСК) мулк суғуртаси бўйича 35 минг шартномалар тузди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар қилишларича, олинган суғурта мукофотлари миқдори 7,6 млрд сўмдан ошган. Компаниянинг суғурта масъулияти ҳажми 1,9 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилди.

Бундан ташқари, мулк суғуртаси соҳасида келиб тушган 60 ариза кўриб чиқилган ва улар бўйича 238,3 млн сўмлик суғуртаси қопланмалари тўлаб берилган.

Тўловларнинг асосий қисми гаровга қўйилган мулк ва транспорт воситалари, жисмоний шахсларннг мулклари, транспорт воситалари билан содир бўлган ҳодисалар билан боғлиқ.

Кафолат” Давлат-акционерлик суғурта компанияси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан 1997 йилда ташкил этилган. Бугунда унинг таркибига 160 ортиқ бўлинмалар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: