9 ойда Наманган вилоятида халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш 7% ўсди

Дата: 16:35, 28-11-2014.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 7% ўсиб, пул ҳисобида 878,5 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларича, фақат Наманганнинг ўзида 402,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Етакчилар орасида Тўрақўргон, Мингбулоқ ва Уйчи тумани ишлаб чиқарувчилари бор.

Хусусан, ҳудудда қурилиш материаллари, текстиль ва тикув саноати материаллари, шунингдек, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: