9 ойда “Ўзқишлоқмашлизинг” 162,1 млрд сўмлик техника етказиб берди
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўтган 9 ой мобайнида “Ўзқишлоқмашлизинг” компанияси томонидан лизинг асосида қиймати 162,1 млрд сўмлик 2,808 минг дона техника етказиб берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар қилишларича, шу жумладан, 710 дона “ТТЗ” маркасидаги, 120 дона “TS-135” ва “TL-100”, 147 дона “Arion-630C”, 78 дона “LS”, 18 дона “Т7060” ва 11 дона “ТТ-40” маркали тракторлар етказиб берилди.
Шунингдек, “Dominator-130” маркади 92 дона ўриш комбайнлари, 310 трактор прицеплари 1,322 минг культиваторлар, сеялка, пурковчи ва бошқа техникалар ҳам лизингга берилди.
Компания лизингга берилаётган техникалар ассортиментини 6 турга кенгайтирди. Улар орасида “LS 1004” ва “LS PLUS 100” маркали Жанубий Кореянинг LS Mtron ширкати тракторлари, “УзКейсмаш” ҚКда ишлаб чиқарилган “ТТ-40” боғ мини-тракторлари, “МТТ-4У” ва “ПРТ-4А” маркали минерал ўғит пурковчилар (Беларусия), шунингдек, КUHN француз фирмасининг “MC 90S Twin” маккажўхори йиғувчи комбайнлари бор.
$1 = 2383,98 сўм


