9 ойда ўзбек корхоналари 525 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар

Дата: 12:18, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-сентябр ойларида ўзбек корхоналари 525 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон саноат корхоналари янги турдаги электродуховкалар, газ ва электроплиталар, кондиционерлар, электродвигател ва насослар, пайвандлаш симлари, автомашиналар учун антифризлар, спорт майдонлари учун газонлар, резина асосида ковролан, янги хилдаги болалар ўйинчоқлари, спорт инвентарлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар.

“2014-2016 йилларда Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастури доирасида ўтган 9 ойда мамлакатда 443 лойиҳалар бўйича 2 трлн сўмликдан ошиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Импорт ўрнини босишдан олинган фойда миқдори ўртача $870 млндан ошиқни ташкил қилди”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматида.

$1 = 2388,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: