9 ойда ўзбек суғуртачилари инвестицияларни 20% кўпайтирдилар
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон суғурта компанияларининг инвестициялари ҳажми 826,7 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагидан 20% ёки 139,3 млрд сўмга кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Saipro агентлиги маълумотларига кўра, инвестициялари ҳажмининг кўпайиши қарзлардан ташқари барча асосий инвестиция объектларида кузатилмоқда. Суғурта компанияларининг қарзларга инвестициялари 10% қисқариб, 6,9 млрд сўмни ташкил қилди.
Инвестицияларнинг энг кўп ҳажмлари депозитлар ва қимматли қоғозларга тўғри келмоқда. Депозитларга инвестициялар 22% ўсиб, 389,7 млрд сўмни ташкил қилди, қимматли қоғозларга инвестициялар 18% (334,5 млрд сўм) ўсди, корхоналар низом жамғармасида иштирок 8% (51,1 млрд сўм) ўсди.
Инвестициялар ўсиш ҳажмининг энг кўп қисми кўчмас мулкда кузатилмоқда: улар 65% ўсиб, 43,1 млрд сўмни ташкил қилди.
Таҳлиллар ўзгаришлар бозор бўйича инвестициялар таркибига катта таъсир қилмаганини кўрсатди. Инвестициялар қуйилади тақсимланган: депозитлар – 47,1%, қимматли қоғозлар - 40,5%, корхоналар низом жамғармасида иштирок – 6,2%, кўчмас мулк – 5,2%, займлар – 0,8%, бошқа инвестициялар – 0,2%.