9 ойда ўзбек темир йўллари йўловчилар ташишни 3,8% кўпайтирди

Дата: 11:29, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 15,6 млн йўловчи ташиди, бу эса ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 3,8% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган муддат давомида юк ташувлари 2,6% ошди ва 50,3 млн тоннага етди. Инвестиция дастури давомида компания томонидан деярли $610 млнлик капитал киритмалар ўзлаштирилди. Маблағлар Мароқанд-Қарши, Қарши-Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш, икки йўлли электрлашган Жиззах-Янгиер темир йўлини қуришга йўналтирилди”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Янги электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўлини қуриш доирасида компания томонидан $302,8 млн матлағ ўзлаштирилди. Бу эса режалаштирилганидан 8% кўпдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: