9 ойда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси хизматлари ҳажми 23,7% ўсди

Дата: 17:20, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси хизматлари ҳажми 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 23,7% ўсиб, 3,065 трлн сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмитадан хабар беришларича, ўтган вақт давомида аҳолига 1,87 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган (+22,5%).

Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланишнинг умумий тезлиги 2014 йилнинг бошига нисбатан 24%га ўсди ва 12,74 Гбит/сни ташкил этмоқда.

Интернетга кенг полосали уланиш хизматларини кўрсатиш учун ўрнатилган умумий портлар сони 619,5 мингга етказилди, фойдаланилаётган портлар сони эса 127,4%га ошган.

Видео-телефония, Интернет-телевидение, юқори тезликдаги Интернет, HDTV кўриш каби конвергент хизматлар тақдим этиш учун 2 минг кмдан ошиқ оптик толали кенгполосали алоқа тармоқларини қуриш давом этмоқда. Ҳозирда 3,3 минг км тармоқлар қуриб тугатилди.

Оператор ва провайдерлар учун халқаро Интернет тармоғига уланиш нархи йил бошига 8,27%га, ўтган йилдагига қараганда 17,4%га пасайтирилди. Бугунги кунда 1 Мбит/с нархи $286,74 этиб белгиланган. 2014 йилнинг бошига нисбатан солиштирганда халқаро тармоққа уланиш нархи 2,1%га, 2013 йилнинг муқобил даврига қараганда 17,4%га камайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: