9 ойда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хизматларидан 1,976 млн. пассажир фойдаланди

Дата: 13:53, 31-10-2014.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг ўтган 9 ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) хизматларидан 1,976 млн. пассажир фойдаланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАКдан хабар қилишларича, ҳисобот даврида 17,705 минг рейс (-843 рейс) бажарилган. Узоқ хорижга 616,5 минг пассажир ташилган (-2%). Бунга Париж, Рига, Нарита йўналишларида йўловчиларнинг камайиши ва 30 майдан Женевага рейснинг ёпилиши сабаб бўлган.

Маҳаллий линияларда 422,3 минг пассажир ташилди (-5,7%), МДҲ мамлакатлари бўйлаб эса 940 минг йўловчи олиб борилди (-4,9%). Бунга Украинадаги икки аэропортнинг ёпилиши (Киев, Симферополь) ва Екатеринбург, Красноярск, Мин-Воды, Самара, Калининград, Тюмень ва Краснодарга ташувларнинг камайганлигидир.

Айни пайтда авиакомпания юк ташув ҳажмини кўпайтирди (+7,1%), почта ва пулли багажни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 32 минг тонна юк ташилган. Хусусан, олис хорижга учувчи рейсларда юк ташиш ҳажми 17,6%, МДҲга 22,4%, маҳаллий йўналишларда 13,4% ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: