9 ойда Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилишга 1 трлн сўмдан ошиқ маблағ ажратилди
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ –2015 йилнинг 9 ойида Ўзбек миллий автомагистралига кирувчи автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилишга 1 трлн сўмдан ошиқ маблағ ажратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Иқтисодиёт вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу ишлар Республика йўл жамғармаси (605 млрд сўм) ва ҳукумат кафолатига олинган хорижий кредитлар ҳисобига ($166 млн) амалга оширилган.
Транспорт инфраструктурасини модернизация қилиш доирасида 194,3 км темир йўллар тикланди, 40 локомотив секциялари капитал таъмирланди, 1258 юк вагонлари таъмир қилинди, 460 юк ва 17 пассажир вагонлари ҳам таъмир қилинди.
Шунингдек, Мароқанд-Қарши, Қарши-Термиз темир йўли участкасини электрлаштириш, “Ангрен-Поп” йўлини қуришга $390 млндан ошиқ сарфланди.
Бундан олдинроқ 2015 йилнинг 9 ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 15,6 млн. йўловчи ташигани, бу эса ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 3,8% кўплиги хабар қилинган эди. Бундан ташқари, барча транспорт турлари билан юк ташувлари ҳажми 4,3% ошгани, хусусан, темир йўл транспортида ташувлар 2,6%, автомобил орқали ташувлар 4,8%, ҳаво йўллари орқали ташувлар 1,5% ошгани хабар қилинган эди.
$1 = 2677,75 сўм


