9 ойда Ўзбекистон банклари иқтисодиётнинг реал тармоғига 39,7 трлн сўм кредитлар бердилар

Дата: 15:36, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон банклари иқтисодиётнинг реал тармоғига 39,7 трлн сўм кредитлар бердилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий банк бошқарувининг Тошкентдаги кенгайтирилган йиғилишида эълон қилинган маълумотларга асосланган ҳолда.

“Хисобот даврида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 30,1% кўпайиб, 2015 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, 39,7 трлн сўмдан ортди”, - лейилади МБ хабарида.

Бундан ташқари, банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган инвестицион кредитлари миқдори ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошиб, 2015 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра 7,9 трлн сўмни ташкил, кичик бизнес субектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпайиб, 2015 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра 9,6 трлн сўмдан ошди, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 985,4 млрд сўм ажратилди (1,3 баравар ўсиш).

Шунингдек, МБ хабарида банклар томонидан ёшлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга жиддий этибор бераётгани таъкидланади. Хусусан, ҳисобот даврида ушбу мақсадларга 228,2 млрд сўм кредитлар ажратилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,4 баробар кўпдир.

$1 = 2663,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: