9 ойда Ўзбекистон енгил саноати экспортни деярли 18% кўпайтирди

Дата: 14:16, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон енгил саноати экспортни деярли 18% кўпайтириб, $767,3 млнга етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Айни пайтда экспортчи конхоналар сони 38 ўсиб, 250 етди. Бугунги кунда экспорт ҳажмида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар улуши 42% ташкил қилади”, – деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат”да.

Январ-сентябрда енгил саноат ишлаб чиқариш ҳажми 2,7 трлн сўмдан ошди (18,5% ўсиш), халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 трлн сўмдан (23%) ошди. Айниқса, ип ва газламалар, трикотаж матолари ва улардан буюмлар тикиш, ипак йўналишларида ўсиш қайд этилмоқда.

2017-2021 йиларда тармоқни янада ривожлантириш мақсадларида текстиль ва тикув-трикотаж йўналишларида умумий қиймати $2,2 млрдлик 140 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: