9 ойда Ўзбекистон енгил саноати маҳсулот етиштиришни 23,1% кўпайтирди

Дата: 11:26, 02-12-2014.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон енгил саноати маҳсулот етиштиришни 23,1% кўпайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Январ-сентябрда 2 трлн сўмлик санаот маҳсулотлари, 828,9 млрд сўмлик истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 42 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, 29,2 млн квадрат метр пахталик матолар, 11,7 млн тайёр тикув маҳсулотлари ва трикотаж буюмлар чиқарилди”, – деб таъкидлашди “Ўзбекенгилсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Шунингдек, ушбу муддатда соҳага $84,7 млн хорижий инвестициялар жалб қилинди, улар ҳисобига 22 лойиҳа амалга оширилди, 1,8 мингдан ошиқ янги иш жойлар яратилди. Йил охирига қадар янги корхоналар ташкил қилиш ва эскиларни кенгайтиришга қаратилган яна 11 инвестиция лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган.

$1 = 2405,41 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: