9 ойда Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари шаклида $2,013 млрд олди

Дата: 16:00, 21-12-2016.

Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Россиядан пул ўтказмалари шаклида $2,013 млрд олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Марказий банкига асосланган ҳолда.  

 Маълум қилинишича, бу 2015 йилнинг муқобил давридагидан 14,4% кам ва 2013 йилдагига қараганда 59,4% оздир.

Шу билан бирга, Тожикистон кўрсатилган муддатда $1,432 млрд олган, бу ҳам юқорида келтирилган муддатдагидан навбати билан 14,5% ва 53,2% оздир.

Қирғизистонга $1,286 млрд ўтказилган бўлиб, бу 2015 йилнинг 9 ойидагига қараганда 21% кўп ва 2013 йилнинг шу давридагига нисбатан 16,7% оз.

 Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Тожикистонга пул ўтказмалари камайиши давом этмоқда. Қирғизистонга эса сезиларли даражада ўсган ва энг юқори натижа қайд этилган 2013 йил кўрсаткичига яқинлашмоқда.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: