9 ойда Ўзбекистон йўллар қуриш ва таъмирлашга 1 трлн сўмдан ортиқ йўналтирилди

Дата: 14:55, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль йўлларини қуриш, капитал ва жорий таъмирлашга 1 трлн сўмдан ортиқ йўналтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилги инвестиция дастури доирасида “Ўзавтойўл” корхоналари  умумий фойдаланишдаги 176,3 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишни режалаштирганлар. 9 ойда қиймати 342,6 млрд сўмлик йўл ишлари бажарилди, 138,9 км автойўллар реконструкция қилинди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Шунингдек, корхоналар давлат ва халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларини капитал таъмирладилар ҳамда шаҳар йўлларида умумий қиймати 70,3 млрд сўмдан зиёдлик иш бажариб, 58,1 км автойўлларни таъмир қилдилар.

Бундан ташқари, 42654 км автомобиль йўлларини таъмирлаш ва яхши ҳолда сақлашга 494 млрд сўм йўналтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: