9 ойда Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 12,4% ўсди

Дата: 20:43, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми ўтган йилнинг муқобил даври кўрсаткичлари билан солиштирганда 12,4% ўсди ва 65 трлн 46,6 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида молиявий хизматлар (19,4%), ижара хизматлари (17,5%), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (16,3%), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (16,2%), компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар (14,6%), савдо хизматлари (14,4%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (13,8%) бўйича юқори ўсиш суръатларига эришилди.

Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматларига – жами хизматларнинг 29,2%, савдо хизматларига – 28,6%, молиявий хизматларга – 10,8%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматларига – 6,9%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларга – 3,7%, таълим хизматларига – 3,6% тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида юқори ўсиш суръатларига Жиззах (18,7%), Андижон (17,2 %), Сурхондарё (16,4%), Қашқадарё (16,3%), Тошкент (16,3%), Наманган (116,2%) вилоятларида эришилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: