9 ойда Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш дастури доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ўсди

Дата: 17:23, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш дастури доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш 2015 йилнинг муқобил давридагига нисбатан 1,5 бараварга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПП-2298 сонли қарори билан тасдиқланган Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2016 йилнинг январ-сентябрида 4091,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва бу 2015 йилнинг муқобил давридагига нисбатан 1,5 бараварга кўпдир” , - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида дастурга киритилган 308 корхонада 663 лойиҳа амалга оширилди, шу жумладан, 362 тармоқ лойиҳалари бўйича 2770,7 млрд сўмлик, 301 ҳудудий лойиҳалар бўйича 1321,0 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда, лойиҳалар бўйича маҳсуллотлар сотиш ҳажми ўтган йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 1,6 бараварга кўпайди, шу жумладан, экспортга маҳсулот чиқариш 5,7 бараварга ошди.

Жорий йилнинг 9 ойида маҳаллийлаштириш дастури доирасида маҳсулот ишлаб чиқариш орқали импорт ўрнини босишдан олинган самара $1,3 млрдни ташкил қилди.

Бундан ташқари, маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарда 1269 янги иш жойлари ташкил қилинди, булардан 784 тармоқ лойиҳалари, 485 ҳудудий лойиҳалар бўйичадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: