9 ойда Ўзбекистонда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 8,4% ўсди
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 8,4% ўсди ва пул ҳисобида 54,4 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу билан бирга саноатда меҳнат унумдорлиги 6,6% ошди.
Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, истеъмолчилик товарлари чиқариш ҳажми 21,62 тлрн сўмни ташкил қилди (+11,3%). Шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8,64 трлн сўмга (+7,9%), ноозиқ-овқат маҳсулотлари чиқариш ҳажми 12,97 тлрн сўмга (+13,6%) тенг бўлди.
Саноат ва кичик бизнес улуши 2013 йилнинг январ-сентябридаги 27,9% қарши ўлароқ 31,1% ташкил қилди.
Ҳисобот даврида локализация дастури бўйича 1,992 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
$1 = 2401,09 сўм