9 ойда Ўзбекистонда савдолар орқали хусусий мулкдорларга давлат акцияларининг 38 пакетлари сотилди

Дата: 20:32, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 204 давлат акциялари пакетлари савдога қўйилиб, улардан 38таси хусусий мулкдорларга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитасидан маълум қилишларича, 324 бўш ётган ёки фойдаланилмаётган давлат объектларидан 88 объект очиқ савдоларда сотилган.

“Нол” қийматида сотилиши зарур бўлган 512 объектлар бўйича ОАВ сотувлар ўтказиш шартлари эълон қилиниб, бирламчи савдолар орқали 490 объектлар $11,7 млн ва 559,6 млрд сўмлик инвестиция мажбуриятлари билан сотилган.

Буларнинг бари Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкчиликнинг улуши ва ролини ошириш бўича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилган. Хужжатга мувофиқ, 411 давлат акциялари пакетлари ва хўжалик бирлашмалари улушларини, 836 бўш ётган ёки фойдаланилмаётган давлат объектларини, улардан 512тасини “нол” қийматида инвестиция мажбуриятлари билан бирга очиқ савдоларда хусусий мулкдорларга сотиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: