9 ойда Ўзбекистондаги хизматлар соҳаси 14,7% ўсди

Дата: 17:13, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистондаги хизматлар соҳаси 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда 14,7% ўсиб, 57,197 трлн сўмдан зиёдни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитасида хабар қилишларича, ўтган вақт давомида хизматлар соҳасида 10,676 минг лойиҳа амалга оширилган бўлиб, бундан 5 мингдан ошиғи савдо, 3 мингдан зиёди маиший хазматлар соҳасига тўғри келади.

Қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳам 16% ўсиб, 12,637 трлн сўмдан ошиқни ташкил қилди.

Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида фақат “Микрокредитбанк” тижорат банки томонидан хизматлар соҳасини кредитлашга 30 млрд сўмдан ошиқ маблағ йўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: