9 ойда Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида 26 лойиҳа бўйича $44,5 млн сармоя киритилди

Дата: 16:26, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ - 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида 26 лойиҳа бўйича $44,5 млн сармоя киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Булардан 35,1 млни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар.

Инвесторлар доирасига 7 мамлакат кирган бўлиб, улардан энг йириклари Хитой (43,4%), Корея Республикаси (21,8%), АҚШ (17,7%), Россия Федерацияси (5,8%), Голландия (7,2%), Буюк Британия (2,9%) ва Малайзиядир (0,4%).

2015 йил охирига қадар яна $11,7 млн тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 35 млрд сўмлик маҳсулот чиқариш, 500 янги иш жойи яратиш режалаштирилган.

2016 йилда $215 млн ўзлаштириш кўзда тутилмоқда, бу эса жорий йилдагидан 4 карра кўп. Бу орадаги энг кирик объект янги цемент заводи ($140 млн) бўлади. У Булоқбоши туманида қурилади. 132,2 минг киши истиқомат қилувчи туманда 1,1минг янги иш ўрни яратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: