9 ойда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги 12 АЖлари 2,162 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар

Дата: 10:53, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойда Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги низом жамғармасида давлат улушига эга бўлган 12 акционерлик жамиятлари умумий қиймати 2,162 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар ва 195 млрд сўм соф фойда олдилар, деб ёзади “Правда Востока”.

Нашрнинг ёзишига кўра, ушбу 12 АЖ давлатнинг ишончли вакиллари – “Қизилқумцемент” АЖ, “Навоийпахтасаноат” АЖ, “Навоий ҳудудий электртармоқлари” АЖ, “МТП вилоят бирлашмаси” АЖ томонидан бошқарилмоқда.

Бундан ташқари, 2013 йилги молия хўжалик фаолияти якунлари бўйича дивидендлар тўлашга 59 млрд сўмдан зиёд пул ажратилган. Фойданинг қолган қисми эса жамиятлар томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, капитализацияни ошириш орқали низом жамғармасини кўпайтиришга йўлланган.

Навоий вилоятида низом жамғармасида давлат улушига бўлган жами 23 хўжалик жамиятлари фаолият юритмоқда. Улардан 9таси масъулияти чекланган жамиятдир, деб ёзади газета.

Янгилик билан ўртоқлашиш: