9 ойда ЎзРТХАБда қиймати 6,5 трлн сўмлик битимлар тузилди

Дата: 17:43, 04-11-2014.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбек Республика товар-хом ашё биржасида (ЎзРТХАБ) қиймати 6,5 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 27% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кичик бизнес томонидан биржа орқали ўтган йилдагидан 1,2 трлн сўмлик товарлар сотилди.

Биржа битимлари ҳажми 20% ўсиб, 5,2 трлн сўмга етди. Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми 49,5% ошиб, 689,8 млрд сўмга етди. Айни пайтда биржа ва кўргазма-ярмарка савдолари ялпи ҳажми 21,6% кўпайиб, пул ҳисобида 311,3 млрд сўмни ташкил қилди.

Давлат харидлари тизимида 339,4 млрд сўмлик битимлар тузилди (+11,7%). Натижада 82,2 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди.

Корпоратив харидлар бўйича электрон савдолар ҳажми 263,2 млрд сўмни ташкил этиб, бу орқали 49,4 млрд сўм (битимлар ҳажмининг 15,8% миқдорида) иқтисод қилинди.

$1 = 2388,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: