9 ойда ЎзРТХБ биржа савдолари ҳажми 5,1 трлн сўмни ташкил қилди

Дата: 21:22, 03-11-2015.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – 9 ойда Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) биржа савдоларининг ҳажми 5,1 трлн сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) биржа матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2015 йилнинг 9 ойида биржанинг барча савдо платформаларида амалга оширилган битимлар ҳажми 6,5 трлн сўмни ташкил этганлиги қайд этилди. Жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 5,1 трлн сўм, кўргазма–ярмарка савдолари 746,5 млрд сўм, давлат харидлари 347,7 млрд сўм, корпоратив харидлар 260,8 млрд сўм, шунингдек янги савдо платформаси “Электрон каталог” битимларининг ҳажми 31,2 млрд сўмни ташкил қилди”, - дейилади ЎзРТХБ матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: