9 ойда ЎзРТХБда тузилган битимлар ҳажми 5,1 трлн сўмдан ошди

Дата: 16:47, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбек республика товар хом-ашё биржасининг (ЎзРТХБ) барча савдо платформаларида амалга оширилган битимлар ҳажми 5,1 трлн сўмдан ошди ва биржа товар айланмасининг 79% тенглашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, айни пайтда цементнинг нархи 25%, суюлтирилган газ баҳоси 17%, қора металл нархи 8% камайгани кузатилди.

Кичик бизнес иштирокидаги савдолар ҳажми ўсгани қайд этилди. Хусусан, улар томонидан 3,3 трлн сўмлик (+6,5%) хом-ашё сотиб олинган, ушбу битимларнинг 95% атрофидаги биржа савдоларига тўғри келди. Биржа орқали тадбиркорлар томонидан 1,4 трлн сўмлик (+18%) ўз маҳсулотлари сотилди. Кичик бизнеснинг битимлар умумий ҳажмидаги улуши 66%дан 74%гача кўпайди.

$1 = 2692,13 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: