9 сентябрдан 12 сентябргача бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – 9 сентябрдан 12 сентябргача бутун Ўзбекистон ҳудудида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, 9-11 сетнябрда кундузи 30-35° иссиқ, 12 сентябрда 27-32° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° иссиқ, 9-11 сентябрда кундузи 32-37° иссиқ, 12 сентябрда 29-34° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида баъзи жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° иссиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: https://mytashkent.uz/page/171/