АҚШ 9 йил ўтиб ўзбек пахтасини сотиб олиш тақиқини бекор қилди

Дата: 15:59, 27-03-2019.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – АҚШ 9 йил ўтиб ўзбек пахтасини сотиб олиш тақиқини бекор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(...) АҚШнинг Меҳнат Департаменти 25 март куни ўзбек пахтасини 13126-сонли буйруқ рўйхатидан чиқариб ташлаш тўғрисида якуний қарорини имзолади, бу АҚШда ҳукумат томонидан болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланган ҳолда тайёрланган товарлар сотиб олишни тақиқловчи президентлик актидир”, - дейилади Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта 2010 йили бу рўйхатга киритилган эди.

“Билдирилган фикр-мулоҳазалар ва мавжуд ахборотлар диққат билан ўрганиб чиқилгандан сўнг Ўзбекистонда пахта йиғим-теримига мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш сезиларли даражада қисқарганлигини аниқлади. Натижада ушбу маҳсулотлар буйруқларни рўйхатга олиш шартларга жавоб бермайди”, - дея иқтибос келтирилади АҚШ Меҳнат Департаментининг қарори билан Ташқи Ишлар Вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг сентябрида департаментт Ўзбекистондан пахтани “Болалар меҳнати асосида ишлаб чиқарилган товарлар рўйхати”дан олиб ташлаган.

Сурат манбаи: archive.li

Янгилик билан ўртоқлашиш: