АҚШ Афғонистондаги ҳарбий миссиясини расман якунлади
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ғилмон вилоятидаги американинг “Camp Letherneck” ҳарбий базасида АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий миссиясини расман якунлади, деб хабар қилади Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
Тантанали маросимда миссия штаби олдида АҚШ байроғи туширилди. Шундан эътиборан “Сamp Letherneck” афғон хавфсизлик кучлари назоратига ўтди, деб хабар қилади “Forbes”.
Бундан олдин ушбу мамлакатдаги “Camp Bastion” британ ҳарбий базаси ҳам ўз миссиясини якунлагани ҳақида хабар қилинган эди. 13 йил давом этган урушда 2234 америкалик ва 453 Буюк Британия фуқароси ҳалок бўлди.
АИР ва АҚШ ўртасида имзоланган хавфсизлик шартномасига мувофиқ, тинчлик миссияси дорасида АҚШнинг унча катта бўлмаган контингенти афғон ҳарбий кучларига маслаҳат бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.