АҚШ ғарб мамлакатлари орасида болаларни ўлдириш сони бўйича етакчилик қилмоқда - БМТ
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – АҚШ Шимолий Америка ва Ғарбий Европа мамлакатлари орасида болаларни ўлдиришлар сони бўйича етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) маълумотларига кўра, фақат 2012 йилда АҚШда 3 мингдан ошиқ 20 ёшгача бўлган бола ва ўсмирлар ҳалок бўлишган.
ИТАР-ТАСС маълумотларига кўра, мамлакатда ўлдирилган ҳар бир 100 минг кишига 4 бола ёки ёш тўғри келади. Солиштириш учун, Россияда ушбу кўрсаткич икки баробар паст, Сальвадорда эса деярли 7 баравар юқори (100 минг ўлдирилганга 27 бола).
ЮНИСЕФ маърузасида дунёнинг 190 мамлакатидан болаларга нисбатан қилинган зўравонликларга доир маълумотлар жамланган. Тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, 2012 йилда жаҳонда камида 95 минг бола ва ўсмир ўлдирилган. Айни пайтда АҚШ ушбу ўлимларнинг ярми тўғри келадиган мамлакатлар сирасига киради.
“Ушбу мамлакатларга Нигерия Бразилия, Ҳиндистон, Конго Демократик Республикаси, Мексика, Эфиопия, АҚШ, Покистон, Колумбия ва Венесуэла киради”, - дейилади маърузада.
Хужжатда глобал кесимда энг кўп болалар ўлдиришлари Лотин Америка ва Кариб денгизи мамлакатларига (25,4 минг) тўғри келади. Иккинчи ўринда еса Ғарбий ва Марказий Африка (23,4 минг), улардан сўнг Шарқий ва Жанубий Африка (15 минг) жойлашган.
Ушбу кўрсаткич энг паст бўлган жойлар сифатида Марказий ва Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатларида кўрсатилмоқда (1,5 минг).