АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ва Марказий Осиёда демократияни ривожлантириш учун қўшимча маблағлар сўради
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – АҚШ Давлат департаменти кейинги молия йилида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида мустақиллик ва барқарорликни қўллаб қувватлаш учун қўшимча маблағлар ажратишни сўради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
АҚШ давлат котибининг ўринбосари Дэниел Розенблюм Конгрессда Яқин Шарқ, Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича тагқўмитаси йиғилишида қилган чиқишида МОда бюджетни $164,1 млнгача оширишни талаб қилган.
Молия маблағларининг энг кўп қисми Қирғизистонга тўғри келади. Минтақадаги “ушбу ягона парламент демократияси” Давлат департаменти линияси бўйича $51,8 млн олиши кутилмоқда, бу эса 2015 йилдагидан 39% кўпдир. Бу рўйхатдаги кейинги мамлакат Тожикистон бўлиши мумкин. Унга $41,6 млн ажратиш сўралмоқда (+44%). Ўзбекистон ва Қозоғистон навбати билан $11,6 млн (9%) ва $8,8 млн (5%) олишлари мумкин.
“Ўзбекистоннинг стратегик жойлашуви мамлакатни хавфсизликни мустаҳкамлаш, уюшган жиноятчилик ва терроризм билан курашда муҳим ҳамкорлардан бирига айлантиради. АҚШ суд тизимидаги ислоҳотлар ва турли иқтисодий дастурларни қўллаб қувватлашни давом этиради”, - деб таъкидлади Розенблюм.
Шунингдек, у митнақада ОАВ билан ишлашни кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг таъкидлашича, бу ерда “россия тарғибот машина”си ишламоқда.